Донишманд тошбақанинг кўзойнаги


  Одатда, эртакларни ўқиганимизда: "Бир бор экан, бир йўқ экан..." қабилида бошланиб, деярли илгари бошқа халқларнинг эртакларида ё халқ оғзаки ижоди орқали ўқиган ёки эшитган бўламиз.
  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари соҳибаси,  таниқли шоира - Зулфия Мўминова эса эртакларни ўзи тўқиб ёзади. Ёзганда ҳам болаларни эзгуликка, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби фазилатларга чорлайди.
  Зулфия Мўминованинг "Донишманд тошбақанинг кўзойнаги" номли китобида ҳам болалар учун ҳали ҳеч қаерда айтилмаган эртаклар жамланган.
  Китоб "Академнашр" нашриётида нашрдан чиққан. Мусаввир - Миркамол Зокиров. Китоб 5000 нусхада чиқарилган.
  Бу китоб кенжа ўғлим - Мирзомуҳаммаднинг севимли китобларидан бирига айланган. Китоб биз учун ғоятда қадрли. Биринчидан, ўғлим ўқийвериб, деярли ёд олган, иккинчидан, китобга Зулфия бувижонисининг дастхати ёзилган.
  Болалар таътилга чиқишар экан, ота-оналарга фарзандларига қизиқарли эртаклар совға қилишини таклиф қилиб қоламиз. Зеро, эртак ўқиб улғайган болаларнинг мурғак қалбларида катталарга ҳурмат, кичикларга иззат фазилатлари шаклланиб, эртак қаҳрамонлари каби жасур, билимдон ва меҳрли бўлиш истаги уйғонади. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот