СЎНГГИ МАНЗИЛ
Сўзбоши
КЎНГИЛ ТАРЖИМОНИ ВА МУСАВВИРИ
Ёзувчи ва шоир Музаффар Муҳаммадназарнинг ижоди билан кўп йиллардан буён танишман. Республика матбуотида чиқаётган янги ҳикоя ва шеърларида унинг ижодида ижобий ўзгаришларни кузатдим.
Музаффар кўнгилда борини ёзади. У кўнглининг таржимони ва мусаввиридир.
Баъзи бир ёшларнинг ҳаёт ҳақида ёзганларини ўқиб “Сиз нега ҳаётни борича ёзмаяпсиз?” - деб сўрагим келади. Музаффарда эса ундай эмас. Унга ҳаётни сева билиш бахти берилган. Унга ҳаётнинг аччиқ изтироблари, армонлари яхши таниш. Унга ишқ оташлари ошно ва ҳамроҳ.
Музаффарнинг “Ёнаётган тирик ҳайкаллар” китоби мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Асарни Алишер Навоий номли Миллий кутубхонада тақдимоти бўлганда адабиётшунослар, шоир ва ёзувчилар билан бирга драматурглар, кино сценаристлар ҳамда таниқли санъаткорлар томонидан ижобий баҳоланиб, “Котибанинг кирдикорлари”, “Кўзбойлоғич”, “Гирдобдаги гул” ҳикоялари асосида саҳна асарлари яратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилди.
Музаффарнинг ижоди бугунги кунда рус, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк тилларига таржима қилинган.
У республикамизда яхши таниш, кўпсонли мухлисларига эга, ижодий жамоасига юртимизда ижод қилиб келаётган нуфузли ижодкорларни бирлаштира олган Muzaffar.uz сайтининг бош муҳаррири сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ва маънавий жараёнларнинг тарғиботчисига айланган.
Ижодкор ким? Албатта, севган одам чин ижодкордир. Шоирлиги чинлар ОДАМдир. У СЕВГИСИ ИЛА БУЮКДИР.
Инсон бу оламда яшар экан, ҳеч йўқса бир бор буюк бўлмоғи шарт. Севмоғи, ишқ кўчаларида хорлик фароғатини сезмоғи керак. У ОСМОНда ОЙ ёнида қола билиши, тупроқ орасидаги атиргул илдизларда яшамоғи керак.
Чин инсоний туйғулар софлигидан муҳаббат боғининг атиргуллари бўй таратади. Бу атиргулларнинг ғунчалари жуда-жуда кўп бўлади. Уни кўра билиш учун ошиқ бўлмоқ шарт. Ошиқликнинг йўллари оловга туташ, бу йўллар мангуликка дахлдордир.
Унинг ижодини узоқ кузатган шоир сифатида мен Музаффар Муҳаммадназарга бу жасорат йўли ва абадият йўлида ОҚ ЙЎЛ тилайман.
Зулфия МЎМИНОВА,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.
Китоб ҳақида маълумот:
СЎНГГИ МАНЗИЛ
Муаллиф:
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР
Сўзбоши муаллифи:
Зулфия МЎМИНОВА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира
Масъул муҳаррирлар:
Қўчқор НОРҚОБИЛ,
Хосият РУСТАМОВА
Муҳаррир
Гавҳар МИРЗАЕВА
Бадиий муҳаррир
Дилфуза САЛИХОДЖАЕВА
Саҳифаловчи
Дилдора ЖЎРАБЕКОВА
Техник муҳаррир
Сурайё АҲМЕДОВА
Нашриёт: “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази
Адади: 1000 нусха.