Янги кун учун режа тузинг


Психолог маслаҳати
   
   Иш режамиз айнан иш соатларимизни тўғри тақсимлаб,уни самарали ўтказишимизга ёрдам берса, кун режаси эса бутун бир кунимизни баракали ўтишига ёрдам беради.
  Ҳар бир инсонга вақт деб аталмиш бебаҳо неъмат бирдек берилган. Вақт шамолдек тезкор, саҳродаги майда қум зарраларидек қўл билан тутиб бўлмас кучдир. Уни режа билан бошқариш ҳам олий бир санъат! Вақтни жиловлаб бошқариб муродга етиш ҳам мумкин, вақт жиловига тутқун бўлиб залолатга ботиш ҳам мумкин.
   Доно халқимиз "Инсон бошига тушиши мумкин бўлган энг оғир йўқотиш - Вақтни бой беришидир", - деб бежиз айтмаган. Бир донишманд: "Сен ҳаётни севаман, дейсану, аммо вақтнинг қадрига етмайсан. Ахир ҳаёт деган мато вақт ипларидан тўқилади-ку!", - деган экан. Шундай экан, келинг, бебаҳо вақтимизни тўғри ва самарали тақсимлаш учун режа тузамиз.
  Режа ҳаётимизга барака ва унумдорлик олиб кирувчи воситадир. Кўпчилигимиз кун режаси билан иш режасини фарқига аҳамият бермаймиз. Иш режамиз айнан иш соатларимизни тўғри тақсимлаб, уни самарали ўтказишимизга ёрдам берса, кун режаси эса бутун бир кунимизни баракали ўтишига ёрдам беради.
-  Кун режаси бу - сизни бахтли ва бой ҳаётга олиб чиқувчи бебаҳо зинапоядир!
-  Вақтни режалаштириш бизга нима беради?
-  Мақсад қўйишни ўргатади.
-  Муҳим ишлардан ўта муҳимларни ажратишни ўргатади.
-  Бебаҳо вақтимизни ўғирлаётганларга қўрқмасдан "Йўқ" дейишни ўргатади.
-  Вақт ўғрилари "қармоғига" тушмасликни ўргатади.
-  Ўз ҳаётимизни атрофимиздаги ўзгалар эмас, Ўзимиз истагандек қуришга ўргатади.
 Кўпчилик инсонлар ўзларига ёққан ишни қилиб, мақсадларини амалга оширувчиишларни бажаришни унутадилар. Ўз вақтимизни фақат ўзимиз бошқаришимиз керак!
  Ёдингизда тутинг, бу ишни сизни ўрнингизга қилишга интилувчи инсонлар ҳар доим ҳам топилади. Ўз ҳаётингизни, имкониятингизни,вақтингизни қадрланг, ахир бу сизнинг ҲАЁТИНГИЗ, сизнинг ВАҚТИНГИЗ, сизнинг ИМКОНИЯТИНГИЗДИР!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот