14 февраль – Компьютерчилар куни


   
  14 февраль – Компьютерчилар куни  норасмий байрам бўлиб, лекин мутахассислар бу байрамни кенг нишонлашади. 
 1946 йил 14 февраль куни дунёда аниқ ишлайдиган биринчи электрон компьютер ENIAC I (Electrical Numerical Integrator And Calculator) намойиш этилди. Биринчи ҳисоблаш машинасини ишлаб чиқариш ишларига Америка армияси ҳомий бўлган, компьютер уларга ҳарбий режа ва дастурларни ўтказиш учун керак бўлган. ENIAC I компьютери 1955 йил 2 октябрда 23 соат 45 минутга қадар  ишлаган, кейин бузиб ташланган. Албатта, ундан аввал ҳам компьютерлар  яратилган, лекин ҳаммаси тажриба нусхалари бўлган. Аслида, биринчи компьютер - Бэббиж  аналитик машинаси, лекин ENIAC ҳақиқатда амалиётда биринчи энг аниқ ишлайдиган компьютер ҳисобланади. Ваҳоланки, айнан ENIACдан замонавий компьютерларга иккиламчи ҳисоблаш системаси мерос қилиб олинган. ENIAC ўз даврининг энг муҳим вазифасини: армиянинг баллистик жадваллари ҳисобларини бажариш мақсадида яратилган эди. Армияда артиллерия ва авиациянинг эҳтиёжлари учун баллистик жадвалларинг ҳисоблари билан шуғулланувчи бўлимлари бўлган. Бу бўлимларда инсонлар Армия Калькулятори деган лавозимларда ишлаганлар. Ҳақиқатда, “ҳисоблаш манбалари”нинг қуввати ва ишлаб чиқарилиши етарли даражада бўлмаган. Шу сабабли  кибернетиклар 1943 йилнинг бошларида ENIAC  компьютерининг  янги  модели бўйича  ишлаб чиқариш концепциясини яратдилар. 
 Айнан шу сабабли 14 февраль - «Компьютерчилар куни» байрами сифатида нишонланади.