ТАҚДИРИ АЗАЛ


   Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.
  ⠀Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.
    Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.
 ⠀Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.
⠀ Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.
 ⠀Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.
⠀ Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.
⠀ Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.
 ⠀Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.
   Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.
⠀ Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.
⠀ Вақт тушунчаси барча учун фарқли.
⠀Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу дунёни ҳар биримиз ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.
⠀ Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.
⠀ Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.
⠀ Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир. Бас шундай экан, тинчланинг ва унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг.⠀Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.

Шоҳира ҲАМРО саҳифасидан олинди. Муаллифи ноаниқ.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот