АФСУС…


АФСУС… 

Бола эдим, устознинг ёнига бориб, 
Нонимдан бир тишланг, дея илиндим. 
“Йў-ў-қ” деди, қошида турдим ёлвориб, 
 Устозим жилмайди, кейин севиндим. 
Ниҳоят нонимдан тишлади титраб, 
Кўзини ёшига қўшиб чайнади. 
Боламан, тушунмай ўтирдим қараб, 
Устозим титраниб узоқ йиғлади. 
“Меҳрингдан суюндим, ўкинмасин деб, 
Хато бўлди нонинг қўлга олганим. 
Сенинг насибангга шерик бўлгунча, 
Болам, яхши эди ўлиб қолганим”. 
Ҳар сўзи қалбимни ёритар чироқ, 
Бир зум хотирамдан нари кетмайди. 
Талаба шогирдим гул тутса бироқ, 
Устозимдек мени титроқ тутмайди...
 АФСУС...

  Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот