ВАТАН ВА ОТАМ


Отам лойин қорган пахса деворда 
Панжасин изи бор, ҳамон кетмайди,
Шундай мустаҳкамки, пўлатдан маҳкам
Ёмғирлар ювмайди, шамол ўтмайди.

Билмадим, пешона терига қўшиб,
Меҳр нурларидан  қўйганми тиклаб.
Дарз кетмай туради, ўтди неча йил...
...Ғиштин деворлар ҳам кетмоқда нураб.

Кафтимни босаман кафтлар изига,
Дилимни қийнаса ҳасрату  ситам.
Бошимни қўйган дам, жоним тин олар,
Ватанга айланиб қолгандай отам!..

   Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири, шоира.
 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот