ШУНЧАКИ ФОЖЕА
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ШУНЧАКИ ФОЖЕА
ҳикоя
Ер юзининг чекка бир бурчида бўлиб ўтган воқеа ҳеч кимни таажжубга солмади.
Судья қонунга биноан, шунчаки сўраб қўйди:
— Нима сабабдан эрингиздан ажрашмоқчисиз?
Жавоб ҳам шунчаки бўлди:
— У менга эрлик қилолмайди. Мен ҳам қўлтелефонга эрга тегмоқчиман. Бошқалардан қаерим кам? Чунки, эримдан кўра, қўлтелефондан кўпроқ ҳузур-ҳаловат топаман.
Суд аёлнинг даъвосини қаноатлантирди.
2102 йил. Номаълум адиб