Бош саҳифа
Фойдаланувчилар
Биз билан боғланиш
Маълумот
Умумий қоидалар
Фойдаланувчи саҳифаси
РАСМГА ТУШАЙЛИК
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР
РАСМГА ТУШАЙЛИК
(воқеий ҳикоя)
Янги йил арафаси эди.
Аввал “Бекажон” газетасида ишлаган, кейинчалик телевидениега ишга ўтган қадрдон дўстимиз – Холиёр Сафаров Янги йил байрами дастурида Қорбобо бўлиб чиқишим учун мени “Эврика+” кўрсатувига чақирди. Таниқли қизиқчи ва актёр Валижон Шамшиев ғолибларни эълон қилганида мукофотларни топширарканман.
Бордим. Кийиниш хонасига кириб, Қорбобонинг кийимларини кийдим. Гримчи қиз соқол-мўйлов ва соч кийдириб, оқаргандек кўриниши учун қошларимга оқ бўёқ ҳам суркади. Гримхонадан чиқиб, бир қўлимда қоп, бир қўлимда хасса билан студияга кетаётсам, йўлакда Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ва кино актёри, болажонларимизнинг севимли қаҳрамонлари ролларини қойилмақом ижро этадиган истеъдодли укамиз – Барот Ҳасановни кўриб қолдим. Салом берсам, менга бир қараб қўйди-ю, аранг бош ирғаб студияга кириб кетди. Саломимга зўрға алик олиб, кўришмасдан студияга кириб кетгани бироз эриш туюлди менга, очиғи. Ортидан кирдим студияга.
– Барот, биздан бирор хафагарчилик ўтдими, кўришмай кетдингиз? Музаффарман, – дедим очиқчасига гина қилиб.
Чунки театрга борганимда қадрдонлардек кўришардик ва муносабатларимиз яхши эди.
Барот хижолат аралаш:
– Э, ака, узр, танимабман, яхшимисиз? – деб қуюқ сўрашди.
Студия “Болажон” телеканалиники экан. "Аълочи болажон" кўрсатувида Барот барон Мюнҳаузен ролида чиқиб, саволларга жавоб берган аълочи болаларни тақдирлар эканми, ишқилиб шунга ўхшаш кўрсатув. Барот грим ва костюмда эди.
Студияда 20 нафарча ёш болалар, айримларининг оналари ҳам келишган. Кутилмаганда бир аёл биз томонга қараб:
– Илтимос, биз билан суратга тушинг, болам сўраяпти, – деб қолди.
Баротга қараб:
– Бароқвой, э узр, Баротбой, сизни чақиришаяпти, – дедим.
Бироқ ҳалиги аёл:
– Йўқ, сизни чақираяпман, илтимос, саҳнадан тушиб, ёнимизга келинг, – деди.
Ҳали кўрсатув бошланмаганди. Ҳайрон бўлдим. Шунда ҳам ишонч ҳосил қилиш учун аёлга юзланиб:
– Мени чақираяпсизми? – десам, у "ҳа" дегандек бош ирғади.
Аёлнинг олдига бориб:
– Узр, мени ким биландир адаштирдингиз, мен актёрмасман, – дедим.
– Актёрмисиз, актёрмасмисиз, менга барибир, ким бўлсангиз ҳам Қорбобо кийимида экансиз, қизчам: "Ойижон, қорбобо билан суратга тушайлик", деб хархаша қилаяпти, – деди у аёл.
Шундагина эгнимда Қорбобо кийими борлиги ёдимга тушди. Барот ҳам нега мени дастлаб танимаганининг сабабини шундагина тушуниб, баралла кулиб юбордим.
Аёл астойдил ранжиб:
– Расмга тушайлик, десам устимиздан куласиз, майли ҳақингизни берамиз пуллик бўлса, – деганди, унинг бу гапидан баттар кулгим қистади.
– Ҳа, йўғ-е, сизга кулганим йўқ, шунчаки Қорбобо либосида эканлигим хотирамдан фаромуш бўлибди, – дедим-да, болажон билан бажонидил суратга тушдим.
Бирин-кетин бошқа болалар ҳам суратга тушишга ишқибоз бўлиб қолишди. Соатимга қарасам, Холиёрнинг кўрсатувига кеч қоладиганман.
– Энди Мюнҳаузен аканглар билан суратга тушинглар. У сизларга Қорқиз ҳам топиб беради, – дедим-да, ўзим иштирок этадиган кўрсатув тасвирга олинадиган студияга жўнадим.
Ортга қайтиш
20 йиллик оила қўрғони
Жамшид Сагатовга табрик
Холиёр Сафаровга табрик!
Ҳусан Мусабоевнинг Янги йил табриги
Барот Хасановга табрик!
Ўғлим - Маъруфга табрик!
Қиёфадошингдан ўрнак ол!
Сеҳрли оламга элтувчи лаҳзалар
Гость
, изоҳ қолдирасизми?
Имя:
*
E-Mail:
Янгиликлар
Ҳуқуқ оламида
Сирли олам
Сабоқлар
Назм гулшани
Наср бўстони
Менинг ижодим
Интервью
Таҳрир ҳайъати
Бўлимлар
Психология ва саломатлик
Концерт ва шоу
Мусиқа ва клип
Ҳажвия ва латифалар
Машҳурлар ҳаётидан
Аудио китоб
Тaбриклар
Кино ва театр
Маълумот
+7
Барча янгиликлар
: 3249
+0  
Барча изоҳлар
: 56
+23
Фойдаланувчилар
: 109682
Янгиликлар
new
"БИЗНИ ҚАРИТОЛМАС ЙИЛЛАР, ЗАМОНЛАР..."
2024-09-22
СОҲИБЖОН АЛИЖОНОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРГА ТАКЛИФ
2024-09-22
Таъзия
2024-08-21
“Пуанкаре” бадиий фильми учун ГРАН-ПРИ!
2024-08-14
Зулфияхоним издоши Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони!
2024-07-29
Изоҳлар
В IT только девушки
Молодцы 👍 👍 Что бы таких профессионалы были много Они наши девочки, желаю удачи им и больше проектов.
Телевизион образлар эволюцияси
Xozir tvni siyosatlashishidan uzoqqa ketdikmi, “chizilgan chiziqdan” tv hodimlarni ahvoli hamağa ma’lum, bu ichki tsenzura deyiladi, Mustaqil filths
Карима Зарипова
Республиканский эстрадно-цирковой колледж имени КАРИМА ЗАРИПОВА, приглашает всех желающих на учебу… Документы принимаются с 25 мая.
Карима Зарипова
{Здравствуйте я бы хотела поступить в вашь Эстрадно цирковой колледж
БАЧАДОН ТУШИШИ ХАВФЛИМИ?..
qin devori tuwganda uy sharoitida aperatsiya lazerlarsiz davolasa buladimi qin devorini uy sharoitida aperatsiya lazerlarsz davolasa bulladimi
Маълумот
YouTube канали
Фойдаланувчи саҳифаси
Бегона компьютер
Войти
Рўйхатдан ўтиш
Парольни унутдингизми?