Дилдора Кунузоқованинг "Она" клипи


     Хонанда - Дилдора Кунузоқованинг "Она" деб номланган қўшиғига янги клип тасвирга олинди. Клипда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти - Ортиқ Отажонов, актриса - Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар - Нодира Маҳмудова ва Меҳриддин Раҳматов, ёш актриса - Баҳора Арслонова суратга тушишди. Тез орада клип жараёнидан лавҳалар ва актёр ҳамда актрисалар билан суҳбатимизни эътиборингизларга ҳавола этамиз. Режиссёр - Феруза Эгамбердиева.