Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаёти, ижодига бағишланган фильм ҳақида журналист - Шаҳноза Қурбонбоева маҳоратли режиссёр - Иброҳим Расулов, актриса - Шаҳноза Ҳожимуродова ва сценарий муаллифларидан бири (адиба - Зулфия Қуролбой қизи ҳаммуаллифлигида ёзилган) - Микоил Сулаймонов билан суҳбатлашди.
“Муҳаббат баҳори” бадиий фильмида икки ижодкор – Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ифода этилади. Фильм сценарийси муаллифлари – Зулфия Қуролбой қизи ва Микойил Сулаймонов. Постановкачи режиссёр - Иброҳим Расулов, операторлар Равшан Асқаров, Темур Абдуллаевлар томонидан суратга олиш ишлари олиб борилди. Ушбу фильм воқеалари Қўқон, Жиззах, Тошкент вилояти ва Қримда бўлиб ўтади. Картинада шоир Ҳамид Олимжон ролини Ҳамза Ҳасанов, шоира Зульфия ролини эса Шаҳноза Ҳожимуродова ва София Турсунбоева (ёшлигини) ижро этишган. “Муҳаббат баҳори” бадиий фильмида Меҳриддин Раҳматов, Абдурайим Абдуваҳобов, Шафоат Раҳматуллаева, шунингдек Муқимий театрининг маҳоратли актёри Отабек Ҳақбердиев ҳам суратга тушган. Фильм воқеалари 1920-1944 йилларни ўз ичига олади.