Зумрад ва Қиммат янги талқинда


   Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида ўзбек халқ эртаклари асосида саҳналаштирилган "Зумрад ва Қиммат" мусиқали спектакль эртагининг премьера олди намойиши бўлиб ўтди.
   Театр раҳбари - Абдусаид Ғаниев ва бош режиссёр - Руслан Шерезданов ҳамда ижодий жамоа иштирок этишди.
 Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси ижодий бўлим бошлиғи, театршунос - Тоҳир Дўстмуҳамедов спектакльдаги воқеалар ривожи, декорация ва актёрлар маҳорати борасида ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.
  Театр ижодкорлари айтилган маслаҳат ва тавсияларга амал қилишган ҳолда, тузатиш киритишларини билдиришди.
   Эртакда меҳрибон ва меҳнаткаш, ақлли ва зукко Зумрад ва унинг ўгай синглиси, дангаса ва ишёқмас Қиммат ҳақида ҳикоя қилинади.
   Қишлоқда Зумрад отаси ва ўгай она ҳамда унинг эркатой қизи Қиммат билан истиқомат қилади. Воқеалар ривожида Зумрад ўрмонда меҳрибон сеҳргар кампирни учратгандан сўнг унинг ҳаёти бутунлай яхши томонга ўзгариб кетади.
   Спектакль эртак ва мультфильмлардаги воқеалардан кўра фарқли ўлароқ, эзгуликка чорлаб, кечиримли бўлишга даъват этади. Қўшиқлар ҳамоҳанглигида намойиш этиладиган спектакль болажонларимизни меҳр-шафқатли ва одобли бўлишга чорлайди.
   Спектакльни саҳналаштирувчи режиссёр, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони соҳибаси - Г. Нажидова.

Ролларда:

Зумрад - Д. Ўринова, Р. Мадаминова.
Қиммат - И. Алижонова, Г. Сафарова.
Чол - С. Солиев, М. Нуринбоев.
Ўгай она - Ф. Мирзалиева, Г. Орифхўжаева.
Сеҳргар аёл - Д. Қосимова, Р. Зарипова.
Оммавий саҳналарда театрнинг балет артистлари иштирок этишади.

Бобур ҲАМРО - Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси ходими, санъатшунос журналист, драматург ва сценарист.
Музаффар Муҳаммадназар фотолари.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот