Зайнура Нигматовага табрик
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг истеъдодли актрисаси – Зайнура Нигматовани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
Зайнурага метиндек мустаҳкам соғлик, фаровон ҳаёт ва бахт-саодат йўлдош бўлсин! Саҳнада кўплаб ўзи орзу қилган сиймоларни ижро этиш насиб этишини тилаймиз.
Маълумот: Зайнура Нигматова 1988 йилнинг 25 Август куни туғилган.
2012 йилдан Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театрида 1-тоифали актриса сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Бугунги кунгача 20 га яқин спектаклларда турли роллар билан саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Кутилмаган меҳмон”да – Қуён, “Шум бола”да – Масхарабоз, “Эски шаҳар болалари”да – Қизбола, “Умид дарахти”да – Фарида, “Маликани ким қутқаради”да – Малика, “Залолат”да– Талаба, “Зумрад ва Қиммат”да – Гул ва бошқалар.
Зайнура Нигматова ойнаи жаҳон орқали ҳам турли кўрсатувларда роллар ижро этиб келмоқда.