Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш


     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан оилавий меҳмон уйлари, хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
     Ҳукумат қарори (622-сон, 27.11.2023 й.) билан Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
     Оилавий меҳмон уйи – меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой объекти.
     Низомга кўра, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти уларни Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали ташкил этилади.
     Мазкур низомнинг 1-иловаси билан оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда яратиладиган мажбурий шароитлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, оилавий меҳмон уйларида  
- ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) хавфсизлигини таъминлаш:
- ўт ўчиргичлар ва тиббиёт дори қутисининг мавжудлиги;
- шошилинч ёрдам хизматларини чақириш имкониятининг мавжудлиги шарт этиб белгиланди.
     Шу билан бирга, Қарор билан Оилавий меҳмон уйларини жиҳозлаш ва улар томонидан қўшимча хизмат турларини кўрсатиш бўйича тавсиялар ва Оилавий меҳмон уйларида мавжуд бўлиши тавсия этиладиган буюмлар Рўйхати белгиланди.
    Қарор билан шунингдек, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 
    Бунда меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун: 
- Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади;
- ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
    Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли ҳужжатлар илова қилинади. 
    Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.

 Ш. Абдурахмонов - Андижон вилоят, Избоскан туман Адлия бўлими бошлиғи.          










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот