Миллатнинг Миллий университети


     Ўзбекистон Миллий университетида талаба-ёшлар ташаббусига кўра “Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!” шиори остида "Миллий университет – кенг имкониятлар маскани” номли фестивал ўтказилади.
    Университетнинг бош ўқув биноси олдидаги майдонда университет ректори, проректорлар, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар, бакалаврлар, магистрлар, талаба-ёшлар, шунингдек нуфузли меҳмонлар иштирокида фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
     Шукуҳли тадбирда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, эстрада юлдузларининг чиқишлари билан биргаликда, университет иқтидорли талабаларининг ижодий намуналари ҳам намойиш этилди.
     Фестивал доирасида турли спорт мусобақалари, шахмат бўйича “Университет ректор кубоги”, университет амалиёт базаларида миллий спорт ўйинлари ҳафталиги, факультетлараро “Заковат” интеллектуал ўйинлари, ҚВЗ танловлари, “Миллий либослар”, “Ҳаваскор рассомлар” танловлари, “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони, маданият ва санъат йўналишидаги танловлар, туризм обьектларига саёҳат тадбирлари, “Талабалар санъат шайдоси” рукнида адабиёт ва санъат намоёндалари билан учрашувлар, “Мўйноққа мадад” шиори остида экологик хайрия акцияси ҳамда концерт дастурларини ташкил этиш режалаштирилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот