Викрам Гоҳале (1945 - 2022)


   Викрам Гоҳале (14.11.1945 - 26.11.2022) - ҳинд актёри оламдан ўтди. Викрам Гоҳале 1945 йилнинг 14 Ноябрь куни Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатидаги Пуна шаҳрида дунёга келган. Унинг момокалони Дургабай Камат ва момоси Камбалай Гоҳале ҳинд киносининг дастлабки актрисаларидан бири бўлишган. Унинг отаси - Чандракат Гоҳале ҳам кино ва театр рассоми бўлиб, ўзи ҳам маратҳи ва ҳиндий тилларидаги 70 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.
    Викрам Гоҳале Пунадаги  Sujata Farms фирмасининг ҳам раҳбари бўлган. 100 га яқин фильмларда суратга тушган. У шунингдек, жамоат арбоби ҳам эди. Унинг хайрия фондидаги маблағлар ногирон аскарлар, мохов касалига чалинган болалар ва етим болаларнинг таълим олиши учун сарфланар эди.
    2016 йилнинг Февраль ойида Викрам Гоҳале томоқ оғриғидан сўнг театр саҳнасини тарк этиб, кинода роллар ўйнашда давом этган. 
   Жорий йилнинг 5 Ноябрь куни касаллик сабабли Пунадаги шифохонага ётқизилганди ва у 26 Ноябрь куни мазкур шифохонада 77 ёшида оламдан ўтди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот