Адаҳ Шарма
Адаҳ Шарма - ҳинд актрисаси, у асосан ҳинд ва телугу тилларидаги фильмларда суратга тушади. Шарма мактабни тамомлагач, 2008 йилда ҳинд тилидаги “1920” фильмида бош рольни ижро этиб, актёрлик дебютини амалга оширди. Ушбу фильм муваффақиятга эришди. Унинг фильмдаги аёл образи танқидчилар томонидан мақтовга сазовор бўлди ва у “Энг яхши аёл дебютанти” номинацияси учун Filmfare мукофотига сазовор бўлди. "Hasee Toh Phasee"(2014) романтик комедия фильми чиққандан сўнг у Жанубий Ҳиндистон кино саноатига кириб, телугу тилида фильмларда қатнаша бошлади. Адаҳ Шарма 1992 йилнинг 11 Май куни Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатидаги Бомбей (ҳозирги Мумбай) шаҳрида тамил браҳманлари оиласида туғилган. Унинг отаси Шарма савдо денгиз флотида капитан, онаси эса мумтоз йўналишдаги раққоса бўлган. У ўнинчи синфда ўқиётганида, актриса бўлишни хоҳлаган. У мактабни ташламоқчи бўлади, лекин ота-онаси уни ҳеч бўлмаганда мактабни тугатишини талаб қилишган.
Шарма - гимнастика билан ҳам шуғулланган. У уч ёшидан бери рақсга тушади ва Мумбайдаги Natraj Gopi Krishna Kathak рақс академиясини битирган. У АҚШда жазз ва балетдан ташқари салсани тўрт ой давомида ўрганган.
Кино саноатига кириб боришга уриниб кўрган Шарма бир нечта роллар учун имтиҳондан ўтди, лекин жингалак сочлари туфайли ёки кастинг директорлари уни жуда ёш деб билгани учун рад этилган эди. Охир-оқибат у 2009 йилда "1920" ҳинд фильмида бош аёл ролини эгаллади. The Times of India газетаси мухбири Никхат Казми уни дастлабки роли бўлишига қарамасдан ажойиб ижрочи деб эътироф этган. Фильм тижорий муваффақиятга эришди. Шарма Filmfare мукофотларида энг яхши аёл дебютант номинациясини қўлга киритди. Уч йил ўтгач, у ўзининг навбатдаги ролини "Phhir" фильмида ижро қилди. Ушбу фильмда ҳам Викрам Бҳатт ва "1920" фильмидаги ҳамкасби Ражнееш Дуггал билан ҳамкорлик қилган. Аммо фильм "1920" каби яхши қабул қилинмади. Кассада муваффақиятсизликка учради.
Унинг учинчи фильми, романтик комедия "Hum Hai Raahi Car Ke" деб номланган фильми икки йил ўтиб саҳнага чиқди ва танқидий ва молиявий муваффақиятсизликка учради. 2014-йилда Шарманинг иккита роли бор эди. Пури Жаганнаднинг рақобатчиси бўлган Нитҳиинга қарши рол ижро этган "Heart Attack" романтик фильми Шармага муваффақият олиб келди. Бу унинг телугу тилидаги дебюти эди. Сидҳартҳ Малҳотра ва Паринеети Чопра билан бир қаторда ҳинд фильми "Hasee Toh Phasee"да рол ижро этган эди. Иккала фильм ҳам тижорий жиҳатдан муваффақиятли бўлди. "Hasee Toh Phasee" 2014 йилнинг энг юқори даромад келтирган ҳинд фильмларидан бири бўлди ва бу билан Шарманинг ҳам актриса сифатидаги обрўйи ошиб борарди.
Ундан сўнг "Сатъямуртининг ўғли" ва бошқа кўплаб фильмларда суратга тушди ва бугунги кунга қадар турли ролларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда