Ҳритик Рошан таваллуд топган кун
Ҳритик Награтҳ Рошан (ҳиндий ऋतिक रोशन, ингл. Hrithik Roshan, 1974 йилнинг 10 январь куни Ҳиндистоннинг Бомбей (ҳозирги Мумбай) шаҳрида туғилган) — ҳинд актёри, "Энг яхши эркак роли" учун бир неча маротаба Filmfare Award мукофоти совриндори. Раққослик маҳорати билан ҳам машҳур.
Унинг отаси - ҳинд кино актёри ва режиссёри - Ракеш Рошан, амакиси эса, бастакор Ражеш Рошан.
Ҳритик болалигида дудуқланиши ва ташқи кўринишидан (ўнг қўлининг бош бармоғи иккита - полидактилия) қаттиқ уяларди. У 14 ёшида махсус даволаниш муолажаларидан ўтиб, нутқидаги муаммолардан халос бўлган.
Ўзбек кино мухлисларига "Биз ёлғиз эмасмиз", "Криш", "Жодха ва Акбар" ва бошқа кўплаб фильмлари орқали жуда яхши таниш.