Сурхоннинг тадбиркор ўғлони


     Мамлакат ҳаётини ӯз ақлу заковати билан ӯзгартираётган ӯғлонлар бор.Мустақилликни мустаҳкамлашда дадил қадам ташлаб,ӯзининг инновацион ғоялари билан 500 дан ортиқ,мавсуми эса 10 000 дан ортиқ одамни иш билан таъминлаб,тӯкин ҳаёт бахш этаётган сурхондарёлик тадбиркор йигит "Сурхон Саноат Қурилиш"компаниясининг асосчиси Баҳодир Қодиров ва унинг болалигию бугунги фаолиятига бағишланган "Сурхоннинг тадбиркор ӯғлони" номли ҳужжатли лиро-эпик қиссамни"Аkademnashr"нашриёти куни кеча босмадан чиқарди. Метин бардошли,меҳнаткаш,ҳалолиги билан 10 дан ортиқ чет мамлакатлар билан ҳамкорлик қилаётган ушбу компания Марказий осиёда қамишдан ДСП ишлаб чиқараётган ягона корхона.
     ДСП қурилишда уйларнинг пол ва шифт қисмига қӯйилади.Маҳсулотқамишдан бӯлса мутлақо нам ӯтмайди(қадимда боболаримиз намат қилиб тӯшаганлар).Омадни қарангки, қамиш Амударёда ӯсиб ётибди.Клей "Навоий Азод"дан олинади.Техника Хитойдан олиб келинган.Хитойда қамиш йӯқлиги,бӯлса ҳам камлиги сабаб асбобларни бизга сотган.Бизнинг юртимизда нималар қилса бӯлади?!
Аммо,то ҳақиқий ДСП олингунча,то Шерободдаги гранит ,Жарқӯрғондаги ғишт,Термиздаги бетон -плита заводи ишга тушгунча тадбиркорнинг бошдан кечирганлари алоҳида достон.
     Муҳтарам Президентимизнинг шахсан ғамхӯрликлари тадбиркор қалбига қанчалар куч-қувват бӯлмоқда.
Юртбошимизнинг Сурхондарё вилоятига ҳар бир ташрифи барча сурхондарёликлар каби "Сурхон Саноат Қурилиш"компанияси ҳаётида ҳам янги уфқлар очмоқда.
     Юртбошимизнинг ташрифидан сӯнг ӯнлаб қурилиш ташкилотлари,500 ӯринли"Машҳура"хусусий тиббиёт маркази,"Момиқча" номли хусусий МТМнинг тӯлиқ ишга туширилиши, апрел ойида Сурхондарёнинг янги ҳаво дарвозаси- Термизнинг янги АЭРОПОРТининг компания томонидан 2 ой ичида қуриб битирилгани "Бахшичилик фестивали"нинг очилишига ташриф буюрган 70 дан ортиқ хорижий меҳмонларнинг ҳам эътирофига сазовор бӯлди.
Яқинда компания Термиз шаҳри марказидан замонавий дезайинда қурилган кӯп қаватли уйларни қуриб фойдаланишга шай қилди.
Ростини айтсам Президенимиз ишончидан илҳомланган Баҳодир Қодиров раҳбарлигидаги ушбу корхонари шиддат билан амалга ошираётган ишларини ёзиб улгурмаяпман.
     Қаҳрамоним ёш ва билимдон.Унинг атрофини Сурхон мардлари қуршаган.Уларни тӯхтаб суҳбатлашгани вақти йӯқ.Баҳодиржон ниҳоятда камтар.
Қиссани номи аввали"Баҳодир ҳақида достон"эди. Қаҳрамоним "Оддийроқ ном бӯлсин"-дегани учун номи ӯзгартирдим.
     Азизларим! Ӯзбекистонимизга муҳаббат билан бор билими,ақлу идрокини ишга солаётган бу йигитнинг бошидан кечирганларини,унинг ота-онасининг ,ёнидаги дӯстларининг ким эканини билмоқ истасангиз, камина камтаринингизни гоҳ пиёда, гоҳ "Жигули"да, гоҳ "Каптива"да,гоҳ чӯлда,гоҳ Амударё бӯйида,гоҳ Музрабодда,гоҳ Шерободда,гоҳ Жарқӯрғонда,гоҳ Термизда,гоҳ улкан бетон қорувчи техникаларо,гоҳ янги аэропортда,гоҳ қамиш ӯрувчилар ҳузурида, цемент заводининг майингина"атру упа"лариаро бошимга рӯмолимни ӯраб,енгил шиппагимни кийиб, ҳаллослаб,чопа-чоп қилиб ёзганларимни ӯқирсиз.
     Раҳмат сенга Сурхондарё! Таъзим СИЗга Сурхон мардлари. Раҳмат хизмат сафарига йўллаган Ӯзбекистон Ёзувчилар уюшмаси!

Зулфия Мўминова