Шаҳзода Матчоновага табрик


 
   Таниқли актриса – Шаҳзода Матчоновани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
  Шаҳзода Матчоновага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаймиз!

  Маълумот: Шаҳзода Матчонова 1987 йилнинг 8 Август куни Нукус шаҳрида таваллуд топган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 
Актриса фаолияти давомида "Сўнгги лаҳза", "Апрель, Май", "Ўзимдан ўзимгача", "Новда", "Берлин-Оққўрғон", "Хазонрезги", "Балли, Камолиддин", "Тинчлик ортида", "Маъсума", "Қалбим ўғриси", "Қалб кўзи", "Сароб", "Осий банда", "Барон", "Scorpion." каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.
    Шаҳзода Матчонова режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” фильмидаги бош роли учун 2018 йил “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” эътирофига сазовор бўлган ва “Ак Илбирс” қирғиз миллий киномукофоти Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган фестивалда топширилган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот