Шодия Абдуқодирова (Тўхтаева)


    Шодия Абдуқодирова (Тўхтаева) - 1983 йил 12 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йил Ўзбекистон Давлат Санъат институтини тамомлаган. 2008 йилда магистратурани битирган. Ўзбек Миллий Академик театрида расман 2007 йилда иш бошлаган. 50 дан ортиқ спектаклларда ва кўплаб фильм, сериалларда турли ролларни ижро этган. 2012 йили "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан мукофотланган. 2014 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони билан тақдирланган. Оилали. 2 нафар фарзанди бор.