Рухсора Ориповага табрик


     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий мерос ишлари бўйича мутахассиси - Рухсора Ориповани таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан табриклаймиз!
     Рухсорага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Рухсора Абдуллаевна Орипова 1986 йилнинг 13 Июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг "Ўзбек филологияси" факультетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий мерос ишлари бўйича мутахассис вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
     "Лирикада психобиографик асос ва унинг бадиий талқини (Абдулла Орипов мисолида)" мавзусида илмий изланиш олиб бораяпти.
     Бегали Қосимов хонадонига келин бўлиб тушган бахтли келинларимиздан. Оилали, уч нафар ўғилнинг меҳрибон онажониси.
     Отаси - Ўзбекистон халқ шоири ва қаҳрамони - Абдулла Ориповнинг ижодини сайтлар ва ижтимоий тармоқлар, хусусан @abdullaorifijodi телеграм канали орқали тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот