Нигора Раҳмоновага табрик
Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг етакчи муҳаррири, ижодкор - Нигора Раҳмоновани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Нигорага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз.
Маълумот: Нигора Раҳмонова, 1974 йил 6 августда Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Чўтака қишлоғида туғилган.
Фарғона давлат университетининг Ўзбек филологияси факультетини тугатган. Оилали, тўрт нафар фарзанднинг онаси.
"Онамдай кенг дунё" номли шеърий тўплам муаллифи. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон миллий Ахборот агентлигида етакчи муҳаррир лавозимида ишламоқда.
Нигора Раҳмонованинг таҳлилий, танқидий, мулоҳазали, журналист суриштируви жанридаги мақолалари матбуотда кенг ёритилади. Шунингдек, у "Бўлажак журналист" онлайн мактаби раҳбари сифатида фаолият юритиб, журналистика соҳасига қизиққан ёшларга касб сир-синоатларини ўргатиб келади. Нигора ҳамиша, "устозларимиздан ўрганганларимизни шогирдларимизга ўргатишимиз шарт", шиорини илгари суриб яшайди.