Дилором Абдураҳмонга табрик
"Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари масъул котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон, шоира Дилором Абдураҳмоннинг таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Дилором Абдураҳмонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - «Шарқ Юлдузи» ва «Звезда Востока» журналлари Бирлашган таҳририяти ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
Маълумот: Дилором Абдураҳмон Муродова 1962 йилнинг 8 Декабрь куни Самарқанд вилоятидаги Жомбой туманида туғилган. Тошкент Политехника инстутини тамомлаган.
Шоиранинг “Кўнгил шафақлари”(2001), “Таҳаюл тонги” (2006), “Ишқ ёмғири” (2012) каби шеърий тўпламлари,“Настарин бутаси” (2018), “Юлдузлар шивири” (2022), “Беором куйлар” (2022) номли таржима китоблари, “Ўзбекистон дўппилари” (2004), “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан... Тюбетейка моя, вышита златом она… Skulcap mine, embroidered with gold, it...” (2010), номли ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган ўзбек дўппилари каталоги, “Қиз боланинг қирқ ҳунари бўлса...” (2012) каби қатор ўқув-услубий, илмий ва оммабоп қўлланмалари нашр қилинган.