Дилором Каримовага табрик


Ўзбекистон халқ артисти - Дилором Каримова таваллуд топган кун

   Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, актриса - Дилором Каримовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Дилором Каримовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот:  Дилором Каримова 1948 йилнинг 9 Февраль куни Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган.
   Дилором Каримова санъат оламига 1967 йилдан кириб келган. Санъат олийгоҳини битириб, Ҳамза номидаги миллий театр (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри)да фаолият бошлаган актриса нафақат театрда, балки кинофильмларда ҳам бир қатор ажойиб роллар ижро этди.
    У 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2020 йил эса Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлган. 
    “Опа-сингиллар” телевизион сериали, “Забаржад”, “Нариги соҳилда қолган болалик”, “Новда”, “Паризод”, “Танҳо қайиқ” ҳамда “Илҳақ” каби кўплаб фильмларда ўзига хос қаҳрамонлар образларини яратди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот