Сирожиддин Рауфга табрик


     "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳуқуқий журналистика кенгаши раиси, журналист ва ҳуқуқшунос - Сирожиддин Рауфни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

    Сирожиддин Рауфга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз! 


Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  

   Маълумот: Сирожиддин Пўлатович Раупов (Сирожиддин Рауф) - 1967 йилнинг 26 Июнь куни Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факультети ва 2002 йил Тошкент Давлат Ҳуқуқшунослик институтини тугатган. Мутахассислиги - журналист ва ҳуқуқшунос.
  2000 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. Қатор кўрик-танловлар совриндори. Ўзбекистон "Адолат" СДП аъзоси.
  2015 йилдан ҳозирга қадар "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

     «Йиғлаётган ой», «Кўк гумбаз», “Сиз менга кераксиз”, “Ташриф”, “Муаллақ чексизлик”, “Нилий нақшлар” каби шеърий китоблар ҳамда болалар учун “Ғалати мусобақа” деб номланган тўплам муаллифи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот