Дилором Абдуалимовага табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли ва истеъдодли актрисаси - Дилором Абдуалимовани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
   Дилоромга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

     Маълумот: Дилором Абдуалимова 12 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида таваллуд топган.
     2001-2005 йиллар давомида давомида Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган.
     2005 йилдан эътиборан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлаб келмоқда.    
    Ижоди давомида ўйнаган роллари “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Мунаввар, “Бахтли бўл дугонажон”да Назира, “Қизи борни нози бор”да Гулрух, “Малика Будур”да Будур, “Синфдош ёхуд куёвликка номзод”да Тўтихон Туёқова, “Осмондаги ҳулкарим”да Ҳулкар, “Олифта”да Саломат, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Қайчи қудалар”да Гулчеҳра, “Уйғониш”да Санам, “Сарвқомат дилбарим”да Асал, “Осмонга сиғмаган қуш”да Умида, “Муҳаббатим қисматим”да қизи, “Меҳр нури”да бефарзанд аёл, “Биз соғинган қўшиқлар”да Лайли, Зуҳра, “Осмоннинг бағри кенг”да Бахтигул ва бир қанча спектаклларда ўзининг истеъдодини кўрсатиб келмоқда.   
    Телевидениеда “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳаларида”, “Нима учун”, “Бир қадам” каби дастурларда ва “Туташ тақдирлар”, “Одамлар орасида”, “Саодат”, “Оқибат” телесериалларида ўз мухлисларини хушнуд этмоқда. “Ёнингдаман”, “Араз” фильмларида ҳам ранг-баранг образлар яратиб келмоқда.
 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот