Фируза Абдураҳимовага табрик


  
    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси Халқ маорифи аълочиси, профессор - Фируза Равшановна Абдураҳимовани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
   Фируза Абдураҳимовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
 
  Маълумот: Фируза Равшановна Абдураҳимова 1950 йилнинг 21 Август куни Бухоро (ҳозирги Навоий)  вилоятидаги Кармана туманида туғилган. 
  1974 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясини тамомлаган ва ўшандан буён консерваторияда ишлаб келмоқда.
  1991 йилда унинг ташаббуси билан “Суғдиёна” миллий халқ чолғулари камера оркестри ташкил этилган. Бир неча халқаро танлов ва фестивалларда кўплаб совринларни қўлга киритган. Жумладан, Улуғ Ватан урушида ғалабага эришилганлигининг 75 йиллиги муносабати билан юртни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улуғ Ватан уруши фахрийларининг ижтимоий ва моддий муаммоларини ечим топишига ёрдам берганлиги учун Фируза Равшановна Абдураҳимова Россия федерацияси Президенти - Владимир Путин номидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик медали билан тақдирланган. 
  Фируза Абдураҳимовага ушбу мукофотни Россия федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва Мухтор элчиси - Владимир Тюрденевнинг шахсан ўзи тантанали тарзда топширган.
  Фируза Абдураҳимова давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган. 1984 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ маорифи аълочиси, 1997 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2007 йили профессор, 2009 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби каби мукофот ва унвонлар билан тақдирланган. 
  Фируза Абдураҳимова Ўзбек миллий академик драма театри ва кино актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Қаҳрамон Абдураҳимовнинг умр йўлдоши.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот