Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигидаги "Гулистон" ва "Театр" журналлари бирлашган таҳририятининг Бош муҳаррири, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони соҳибаси – Шаҳрибону Имомовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Шаҳрибонуга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Шаҳрибону Имомова 1991 йилнинг 11 Август куни Бухоро вилоятидаги Жондор туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тугатган.
“Турксой”нинг махсус кўкрак нишони билан тақдирланган. "Сўнгги манзил сабоқлари" номли китоб муаллифи, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган театрларга бағишланган “Ўзбекистон Республикаси театрлари” деб номланган китоб-альбом муҳаррири.
2024 йили ўз соҳасини ривожлантириш бўйича Хитой Халқ Республикасида малакасини ошириб қайтган.