ХУРШИДАХОН МУЗАФФАРОВАГА ТАБРИК


  Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг фидойи ходими, ўз касбининг устаси - Хуршидахон Музаффаровани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Кўрсатувлар аслида жуда кўп. Томошабинлар фақатгина бошловчиларнигина кўришади ва уларга баҳо беришади. Бироқ кадр ортида минглаб ходимлар фаолият юритишади. Ҳар бирининг салмоқли улуши бор. Шундай соҳа вакиласи - Хуршида машаққатли ва масъулиятли вазифаларни уддалаши, ҳамкасбларининг қалбидан ўрин олганлиги билан ажралиб туради. Қувноқ, очиқкўнгил, одамшинаванда ва меҳрибон ҳамда самимий қиз. Кўрсатув тайёрланишига қадар студияга одамларни жалб қилиш, тасвирга олиш жараёнларини, чироқ усталарининг фаолиятини назорат қилиш, монтаж ишларини текшириш ва ҳоказо ишларни уддалайдиган чаққон ва тиниб-тинчимас инсон. Хуршидахонга соғлик, узоқ умр, ишларига омад, оилавий тотувлик тилаймиз. Мартабаси бундан-да улуғ бўлсин. Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз.

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот