Холида Шодиевага табрик!


   Журналист - Холида Шодиевани таваллуд топган куни билан чин юракдан муборакбод этамиз! Холидага соғлик, узоқ умр, ижодий парвоз, оилавий тотувлик ва энг эзгу тилакларимизни тилаб қоламиз! Барча орзу-умидлари рўёбга ошишига тилакдошмиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Шодиева Холида Турғуналиевна 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Журналистик фаолиятини 2007 йилда вилоят прокуратураси қошидаги “Адолат кўзгуси” газетасида бошлаган. Ўтган йиллар давомида турли нашрларда масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизматида бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
     Холида Шодиева айни вақтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Матбуот котиби лавозимида ишлаб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот