Зебо Тўхтаевага табрик


  "Ўзбекистон 24" телеканалининг маҳоратли ва гўзал тележурналисти, "Шуҳрат" медали соҳибаси - Зебо Тўхтаевани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
     Зебога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз! Умр йўлдоши, таниқли ва истеъдодли актёр - Хуршид Тўхтаев билан қўша қариб, барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Зебо Тўхтаева Тожикистонда туғилган. Бухорода ўсиб улғайган. 
   Ўзбекистон Давлат Санъат институтини "Санъатшунослик" бўлими, "Театршунослик" йўналишини битирган.
   "Ўзбекистон 24" телеканалида тележурналистлик фаолиятини олиб бориш баробарида, Ўзмиллийбанк матбуот котиби раиснинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи  лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.
  2018 йилда "Эҳтиром" мукофоти билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот