Актёр - Бобур Йўлдошев туғилган кун


  “Дўстлик” ордени соҳиби, ”Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студияси бадиий раҳбари, актёр Бобур Йўлдошевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Бобур Йўлдошевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

   Маълумот: Бобур Баҳодирович 1979 йил 16 январда режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва актриса Римма Ахмедовалар оиласида дунёга келган. 1993 йилдан 1998 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар театрида драматургия санъати мактабининг (Н.Абдураҳмонов курсида сабоқ олган) талабаси бўлган. Кейинчалик Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. 1992 йилдан буён театрда иш фаолиятини олиб борган. Шу йиллар давомида театрда 40 га яқин ролларни, шундан 10 таси бош ролларни ижро этди. Улардан Ғофур Ғуломнинг “Шум бола” романи асосида саҳналаштирилган спектаклда Шум бола ролини, Зулфиқор Мусоқовнинг “Хўжа Насриддининг биринчи муҳаббати” постановкасида ота роли ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бобур Йўлдошев “Севинч” (2004 йил), “Ватан” (2006 йил), “Ташландиқ” (2008 йил), “Мактуб” (2009 йил), “Арзанда” (2010 йил), “Кечиккан ҳаёт” (2010 йил), “Висол” (2011 йил), “Нафс” (2011 йил), “Қўрғошин” (2011 йил), “Омад”, “Кузда гуллаган дарахт”,  “Ватан”, “Забаржад”, “Қасос”, “Муқаддас бурч”, “Берлин-Оққўрғон”, “Шаддод қиз”, “Мақсад”, “Сарвқомат дилбарим”, “Геолог”, "Ҳамроҳ", “Тоға”, “Ибрат”, “Қўқон шамоли”, “Ҳайрат”, “Меҳр” ва бошқа кинофильмларда ўзига хос, унутилмас образларни яратишга муваффақ бўлиб келаётган истеъдодли актёрдир.
   Бобур Йўлдошев “Йилнинг энг яхши актёри” (Тошкент, Ўзбекистон 2009) номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, "M&TVA" мукофоти билан тақдирланган.
   Режиссёр Аюб Шахобиддиновнинг “Кечки ҳаёт” фильмидаги энг яхши эркак роли учун “Золотой Витязь” (Россия 2012 йил, Омск) мукофотини ҳам қўлга киритган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот