СУВ ҚАДРИ


   Ўтган асрнинг 90-йилларида мамлакатимиз нуфуси 21 миллион атрофида эди.
    Ўша йиллари шаклланган сув захираси 63 миллиард куб метрдан кўпроқни ташкил этарди. 2024 йилга келиб, аҳоли сони 37 миллионга етди, сув ресурслари эса 11 миллиард куб метрга камайди. 
   2030 йилга бориб, нуфусимиз 40 миллиондан ошиши инобатга олинса, биз учун сувнинг қадри қанчалик ортишини тасаввур қилиш қийин эмас.
   Ҳозир Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда тўртинчи ва дунёда 13- ўринни эгалламоқда.
      Ҳисоб-китобларга кўра, бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 миллиард куб метр ёки 36 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз сарфланади. Сув йўқотилиши оқибатида мамлакат иқтисодиёти йилига 5 миллиард доллар даромадни бой бермоқда. Мазкур маълумотлар “Сув текин эмас” деган тамойилни турмуш тарзига айлантириш пайти аллақачон келганидан дарак бермоқда.
    Ҳисоб-китобларга кўра, бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 млрд. куб метр ёки 36 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлаяпти. Айниқса, каналларнинг охирида жойлашган 175 минг гектар экин майдонида сув таъминоти жуда оғир ҳисобланади.
   Халқаро экспертлар «Агар учинчи жаҳон уруши юз бергудек бўлса ҳам, у сув ортидан келиб чиқиши мумкин», деган фаразни мулоҳаза учун ўртага ташлашади. Бу гап қанчалик муболағали бўлмасин, унинг замирида битта ҳаёт ҳақиқати бор. У ҳам бўлса, сайёрамизда сув ресурсларининг тобора камайиб бораётганидир. Дарҳақиқат, жаҳонда кузатилаётган сув танқислиги аллақачон умумбашарий экологик муаммолардан бирига айланган.
    Жаҳон ресурслари институти томонидан 2020 йили эълон қилинган сув ваҳимасидан азият чекаётган давлатлар рейтингида Ўзбекистон 164 мамлакат орасида 25- ўринни эгаллаб, мамлакатда сув тақчиллиги юқори, деб баҳоланганди. Бу каби рейтингларда етакчилар сафида бўлиш ҳеч кимни хурсанд қилмайди. Аксинча, эртасига бефарқ бўлмаганларни янада кўпроқ ташвишга солади. 
   Аммо тан олиш керакки, Жаҳон ресурслари институти тадқиқотлари осмондан олинмаган. Маълумотларга қараганда, сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида, хусусан, Ўзбекистонда сув кам бўлган йиллар тез-тез такрорланмоқда. Агар 2000 йилга қадар ҳар 6 – 8 йилда сув тақчиллиги кузатилган бўлса, охирги вақтларда бу ҳолат ҳар 3 – 4 йилда такрорланмоқда...
     Агар 1990 йиллар бошида мамлакатимизда аҳоли сони 20,3 миллион кишини ташкил этиб, иқтисодиёт тармоқларида йилига ўртача 64 миллиард м3 сув сарфланган бўлса, бугунги кунда аҳоли жон бошига 37 миллион нафардан ортиб, иқтисодиётимиз тармоқлари учун ишлатилаётган сув ҳажми 51 – 52 миллиард м3.ни ташкил этмоқда, холос. 
     Яъни, аҳоли сони кўпайгани сари сув ресурслари тобора камаймоқда. Бундан кўринадики, нажот фақат сув тежовчи технологияларда. Амалиётга уларни кенг қўллаш орқалигина минтақада юз бериши муқаррар бўлган сув тақчиллигининг салбий таъсирларни юмшатиш мумкин. 
     Бироқ БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти экспертлари Ўзбекистонда сув ресурслари тежалмасдан ишлатилаётганини алоҳида қайд этган. Уларнинг наздида, мавжуд захираларга нисбатан 169 (!) фоиз сув сарфланаётган бўлиб, бу бошқа мамлакатлардаги кўрсаткичдан бир неча баробар кўп экан.

Бахтиёр ИСОҚОВ - тарих фанлари номзоди, доцент. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот