ФАРАҲ ХОН


  Фараҳ Хон (ҳиндча फ़राह ख़ान; Ҳиндистон, Мумбайда 1965 йилнинг 9 Январь куни таваллуд топган) — ҳинд актрисаси, кинорежиссёр, сценарист, кинопродюсер ва хореограф.
  Кино соҳасидаги фаолиятини 1981 йилда актриса сифатида бошлаб, кейинчалик ўзи ҳам фильмларни тасвирга олган. Шундан сўнг, фильмларга сценарийлар ёзиб, продюсерлик қилган. Кино соҳасида кўплаб мукофотлар соҳибаси. Охирги маротаба суратга олган "Янги йилингиз муборак бўлсин" деб номланган фильми 200 крор (2 миллиард рупия)дан зиёд даромад келтирган.
  Фараҳ Хон фильмлари 1 миллиард рупия фойда келтирган ягона режиссёр аёл.
  У шунингдек, хореография соҳасидаги фаолияти билан ҳам машҳур.
  2004 йилнинг 4 Декабрь куни Шириш Кундерга турмушга чиққан. Уларнинг уч эгизак фарзандлари бор - ўғли Шар Кундер ва Аня ҳамда Дива Кундер (11.02.2008 йилда туғилишган).










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот