Гаури Хон
    
   Гаури Хон (инглизчаси Gauri Khan, қизликдаги исм-шарифи – Гаури Чиббер) 1980 йилнинг 8 октябрь куни Ҳиндистоннинг Нью Деҳли штатида туғилган.     Гаури соҳаси ва касби бўйича – ҳинд кинопродюсери ва рассом. Red Chillies Entertainment кинокомпаниясининг ҳаммуаллифи. 
    2018 йилда у Fortune журналининг "50 та энг нуфузли аёл" рўйхатига киритилган. Болливуднинг энг машҳур ва бадавлат актёри – Шоҳрух Хоннинг рафиқаси.
   У Деҳлида панжобий ҳиндлар оиласида полковник Рамеш Чандра Чиббер ва унинг рафиқаси Савита оиласида дунёга келган. Мактабдан сўнг у Lady Sri Ram (Леди Шри Рам) коллежида бакалавр даражасини олган. 
    Шунингдек, у олти ойлик кийим дизайни курсларини тамомлаган ва тикувчилик бўйича таҳсил олган.
   Эр-хотиннинг учта фарзанди бор: ўғли Ариан Хон (1997 йил), қизи Сухана Хон (2000 йил) ва яна бир ўғли - Абрам Хон (2013 йил туғилган). 
    Гаури Хон оммавий ахборот воситаларида камдан-кам ҳолларда пайдо бўлади. У Болливудда тан олинган услуб тимсолидир. 2008 йилда у Vogue India журналининг муқовасида сурати чиққан. Суратлар таниқли британиялик фотограф Крис Краймер томонидан олинган. Журнал саҳифаларида уни "Болливуднинг биринчи хоними" деб аташган.
   2002 йилда Гаури Хон турмуш ўртоғи Шоҳрух Хон билан биргаликда 1999 йилда эр-хотин томонидан ташкил этилган Dreamz Unlimited компаниясининг давомчиси бўлган Red Chillies Entertainment кинопродюсерлик ва дистрибьюторлик компаниясига асос солишган. У ушбу кинокомпания томонидан суратга олинган барча фильмларнинг ҳам раиси ва бош продюсери. Ушбу компаниянинг продюсерлик дебюти Фара Хоннинг "Мен сенинг ёнингдаман!" фильми бўлган. Фильм Ҳиндистон кино прокатида муваффақиятга эришган ва йилнинг иккинчи энг кўп даромад келтирган фильмига айланган.
    Шунингдек, Гаури дугонаси Сюзан Хон билан биргаликда интерьер дизайни билан шуғулланган.
Филмографияси
Продюсер сифатида:
Дон. Мафия бошлиғи 2 (2011)
РА. Биринчи! (2011 йил)
Always Kabhi Kabhi (2011)
Менинг исмим Хон (2010)
Биллу (2009)
Ом Шанти Ом (2007)
Жумбоқ (2005)
Мен ёнингдаман! (2004 йил).
Либослар бўйича рассом сифатида:
Азизам, бу Ҳиндистон (1995)
Инжиқлик (1994)
Севги мавсуми (1994)
Хавф остидаги ҳаёт (1993)
Актриса сифатида (ўзининг ролида):
Шоҳрух Хоннинг ички дунёси (2004)
Қаран қаҳваси (2004-2010).
Интернет материаллари асосида Музаффар МУҲАММАДНАЗАР тайёрлади.