Маҳмуд Исмоиловга табрик


   Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, устоз санъаткор, халқимиз ардоғидаги ижодкор, ўзбек дубляж устаси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Маҳмуд Исмоиловни таваллуд топган айёми билан чин юракдан табриклаймиз!
   Маҳмуд Исмоиловга энг аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, оилавий тинчлик-тотувлик, шунингдек, ижодий куч-қувват, шижоат тилаймиз. Умр йўлдоши, актриса - Шоҳида Исмоилова билан қўша қариб, фарзандлари камолини кўриб юришлари ва роллари орқали мухлисларини хушнуд этиб юришларини тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот учун: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Маҳмуд Исмоилов - 1954 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1973-1977 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъат институтида таълим олган. 1977-1987 йилларда Ўзбек давлат драма театри актёри. 1987-1996 йилларда Ўзбек Давлат академик драма театри актёри. 1996-1997 йилларда Маданият ишлари вазирлиги санъат ишлари бошқармаси бошлиғи. 1997-2013 йиллардан Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри. 2013-2015 йиллардан Ўзбек Миллий Академик драма театри директори. 2015 йилдан яна Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри сифатида фаолият юритаяпти. 1988 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.  Ушбу театрда 1987 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. М. Исмоилов актёрлик фаолияти давомида 100 дан зиёд саҳна асарларида турли хил ёрқин образлар яратган. У ҳар бир роли устида жиддий ишлаб, кичик ва бош қаҳрамон ролларини маҳорат билан талқин этадиган етук санъаткор. М.Исмоилов меҳнатсеварлиги, талабчанлиги ва тинмай ижодий изланиши туфайли халқ олқишига сазовор бўлган актёрлардан бири. У театрда саҳналаштирилган "Алишер Навоий” спектаклида Ҳусайн Байқаро, кейинчалик Алишер Навоий, "Ўз аризасига кўра”да Элёр, "Юлдузли тунлар”да меъмор Фазлиддин, "Қирол Лир”да Эдгар, "Усмон Носир”да Чўлпон, "Мирзо Улуғбек”да Аббос, "Меҳробдан чаён”да Султонали, "Кундузсиз кечалар”да Фитрат, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Маурисио, "Увайсий”да Вазири аъзам, "Омонат дунё”да Жалолиддин, "Тортадурман жабрини”да ота, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Умаржон, "Энг сулув келинчак”да Олтой, "Тақдир синовлари”да Тоҳир Тоҳирович, "Ўзбекча рақс”да Вася, "Рустам”да Элликбоши каби образларни яратган. У ўйнаган ҳар бир роли орқали инсонларнинг ички оламини юксак маҳорат билан очиб бериб, томошабинларнинг ва ҳамкасбларининг олқишларига сазовор бўлди. М. Исмоилов истеъдодли актёр бўлиб, санъатнинг кино, телевидение ва дубляж соҳаларида ҳам сермаҳсул ижод қилиб келмоқда. Жумладан, "Домла”да Фурқат, "Кўнгил кўчалари”да Элдор Орипович, "Имом Ал Бухорий”да Абраҳа, "Қайтар дунё”да Отаназар, "Туташ тақдирлар”да Мирсаид, "Опа сингиллар”да Рустам ака, "Номус”да Шуҳрат, "Фақат ғалаба”да Элдор, "Сардор”да Ғозиев, "Жасур”да Полковник каби видеофильм ва бадиий фильмларда бир бирига ўхшамас турли образлар яратди. Дубляжда 200 дан ортиқ фильмларга овоз берган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот