Оналар яшайди юрагимизда


Жийда гулларида туюдим онамни
Лола юзларида кўрдим онамни
Райҳон исларида суйдим онамни
Оналар яшайди юрагимизда.

Бир сабо елади  онамдек бўлиб,
Бир насим эсади онамдек бўлиб, 
Бир мужда келади онамдек бўлиб,
Оналар яшайди юрагимизда.

Тўй қилсак туради бошгинамизда
Жилмайсак жилмаяр кулгичимизда
Кўнгил сўраб турар қошгинамизда
Оналар яшайди юрагимизда.

Бизга кўз тутган ўша онамиз
Илҳақ бўлган тунда онамиз
Соғиниб соғиниб ўлган онамиз
Оналар яшайди юрагимизда.

Дардларимиз яна янги бўлдида
Ғамларимиз яна ўхшаш бўлдида
Қўз ёшимиз яна жилға бўлдида
Оналар яшайди юрагимизда.

Она доим болам болам дер экан
Тиниб кетсин болам жоним дер экан
Насибам ҳам умрим сенга дер экан
Оналар яшайди юрагимизда.

Чўлладим биёбон чўлларда
Кўнглим ҳам тоғлардек чўкдида
Ҳадям етолмай қолди қўлларда
Оналар яшайди юрагимизда

Аслида яшаймиз она билан биз
Қошимиз, кўзимиз ўхшар сўзимиз
Аслида бир тану бир жон эканмиз
Оналар яшайди юрагимизда.

Дуомизда яшар энди онамиз
Тилакларда яшар энди онамиз
Хотирада қотди мангу онамиз
Оналар яшайди юрагимизда.

     Ҳилола ИБРОҲИМОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот