ФАРИШТАМ


   ФАРИШТАМ

Кўнгиллар кўнгилни излайди,
Юрагим йўлингда интизор.
Хаёллар сени деб бўзлайди,
Муҳаббат уйғотар ҳар наҳор.

Висолни соғинчлар эзғилар,
Ҳижронлар рақс тушар қўйнимда.
Севгининг дардини ким билар,
Кўзларим нигорон йўлингда.

Юраклар талпинар тинмайин,
Тилаклар сени деб яшайди.
Мен сенга интилдим кун сайин,
Юрагим севганга ўхшайди.

Кўзингга термулиб ўлтирсам,
Дийдоринг энг олий орзудир.
Ой юзинг узоқдан бир кўрсам,
Умидлар шунга ҳам розидур.

Менга айт, не бўлди билмайман,
Тунлар ҳам қошимда бош эгди.
Бир бора қиё боқ ушбу дам,
Мен сени севаман, фариштам.
 
МАЙЛИГА...

Ёмғир ёғар 
тинмай, шивир-швирлаб, 
Яноғимга тегиб айтар шу бир лаб.
Севаман мен, сизсиз яшаб бўлмайди,
Менга, дединг астагина шивирлаб.
Севгинг ила 
ивиб кетган юрагим,
Ёғаётган ёмғир билан беллашиб,
Қани айтгин, сенга борми керагим?
Сўраб кўргин ёмғир билан тиллашиб.
Айтгин ёмғир, 
нечун мени қийнайди?
Бевафолар  бошларимда дўл қилиб.
Сувларингда оққанлигим билмайди,
Чўмиламан  ёшларимни кўл қилиб.
Танҳоликда 
ҳижронигдан тўйгандан
Қўшилайин ёмғирларнинг сайлига
Муҳаббатнинг саҳросида куйгандан,
Селларингда оқиб кетай майлига.

Рамазон АШУРОВ










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот