Мен ўлсам ҳам яшайди севги


Адиба УМИРОВА 

Ва сен кетдинг. Ютқазганинг йўқ,
Тун қўйнида қайғурдим бекор.
О, фариштам, сезмадинг, наҳот,
Тушунмадинг қалбимни бир бор.

Юрагимга сиғмас жаннат ҳам,
Жаҳаннамга бўлсам ҳам тортиқ,
На бу дунё, на у дунёда
Оқламасман ўзимни ортиқ.

Истамайман, эслашни асло
Эслаш керак?.. Нимага? Айтгил?
Севги  -- ёшлик руҳим қуш каби
Учиб кетди боғингдан буткул.

Унутаман -- умримдан токи
Қабримгача эргашган бетин,
Севгимиздан қолган ёдгорлик  --
Миш-мишлару ғийбатларни чин!

Хоҳламайсан сен ҳам, биламан,
Кўнглинг бошқа, ҳаётинг бошқа.
Мен ўлсам ҳам яшайди севги,
Хайр, менинг севгилим, яша!..










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот