Энг кучли аёл


Мен бахт билан ҳазиллашаман,
Гоҳ ухлайман унга суяниб.
Онамдай кўп тоқати билан
Сочларимни тараб қўяди.
Қувлашмачоқ ўйнайверамиз
Эрка гуллар арзандасидек
Енгил-енгил қадам босаман
Жуда узоқ қувламасин деб
Туртинаман тошларга атай
Дарахтларга бўламан кулги.
Жилмаяман у келмаганда,
Келмагандай гўёки ўлгим.
Жаҳли чиқар билиб қолса гар
Сездирмайман йиғлаганимни.
У билади – энг кучли аёл
Кечириб юборар ғанимни.
Ҳазилларим унут бўлар, сўнг
Тошлар аро сокин гуллайман.
Гар қоқилсам тутиб қолар Кўк,
Гар қуласам, Кўкка қулайман!  

© Маҳфуза ИМОМОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот