ШУ ТИНЧЛИКНИ АСРАНГ СИЗДАН ИЛТИМОС


ШУ ТИНЧЛИКНИ АСРАНГ СИЗДАН ИЛТИМОС

Шу тинчликни асранг сиздан илтимос,
Уйда полапондек кутган болалар.
Йӯлингизга термулган ӯйчан оталар,
Онангиз бомдодда йиғлаб сӯраган илтижолар ҳаққи
Асранг илтимос.
Шу тинчликни асранг сиздан илтимос,
Сиз борсиз кечалар сут каби оппоқ,
Юрак боғларида очилади гул.
Минг шукур ӯзбекман, деди , энтикиб,
Ҳар кун тӯйдан чиқиб, тӯйга борган эл.
Пок дуолар ҳаққи асранг илтимос.
Тошкент - дур, Наманган боғлари жаннат,
Андижон, Фарғона жаннатга монанд,
Хоразм, Бухоро,  доно Самарқанд,
Жиззах учун асранг, Навоий учун,
Қорақалпоқдаги эллик қальалар,
Гӯзал Қашқадарё, гул Сурхондарё,
Сирдарёлар ҳаққи асранг илтимос.
Навоийдан қолган нурли сатрлар,
Паҳлавон Маҳмуддан пирли сатрлар,
Ҳувайдолар ҳаққи асранг илтимос.
Шу тинчликни асранг сиздан илтимос.
Ҳайратдан майсалар тошни ёргувчи,
Яратганга яқин-яқин боргувчи,
Муқаддас, муборак зиёратгоҳлар,
Авлиёлар ҳаққи асранг илтимос.
Шу тинчликни асранг сиздан илтимос.
Нохосда ловуллаб ёнди дафтарим,
Мен ҳам кӯп йиғладим,
Мен ҳам дил ярим.
Акамсиз,укамсиз, жоним, жигарим,
Дерлар: Асралганни асрайди Тангрим,
Қодир худо ҳаққи асранг илтимос,
ШУ ТИНЧЛИКНИ АСРАНГ  СИЗДАН ИЛТИМОС!
                     
Зулфия МЎМИНОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот