ҚОРА ҚЎНҒИЗДАН ҚЎРҚҚАН ҚЎРҚОҚҚА


Қўрқоқ дейди: вой анав 
Қора мўйлов нимадир?
Балки ҳозир у мени 
Чақишга келаётир.
Ёки бирорта жойни 
Ёқишга келаётир.
Шохлар қора шохила
Оёғимни синдирар.
Мени ерга йиқитиб,
Кўзларимни тиндирар.
Қанотларин пастида 
Найзали ниши бордир.
Лабларининг остида
Заҳарли тиши бордир. 
Шундай дея қўрқоқвой
Бекинишга шайланди. 
Унинг қўрққанин кўриб
Қўнғиз боши айланди. 
Ахир у тишламайди 
У чақмайди ҳеч қачон.
Сокинликни ёқтирар
Ўт ёқмайди ҳеч қачон.
Чопончаси қорадир 
Аммо, оқдир қилмиши. 
Африкадан келгандир 
Балки ота бўлмиши.
У ҳам қора бўлишни 
Истамаган атайин.
Асло ундан қўрқмагин 
Қўрқсанг ўзинга қийин.

 ЗУЛФИЯ МЎМИНОВА - "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот