ҚОРАҚАЛПОҚ


Кўчқор НОРҚОБИЛ
ҚОРАҚАЛПОҚ

Кўнглини дастурхон қилиб очунда
Мард турган, борлиғи нарзи-ниёзсан.
Ўтовингда офтоб ухлайди тунда
Юлдуздан шеър тизган Ажиниёзсан...

Термулсам, кўзларинг жовдиратасан,
Ўзбекка қўл тутган юраги оқсан!
Довруқлим, дунёни довдиратасан
Оловдан сўз узиб олган Бердақсан...

Мен Сени эсласам юрагим тўлиб
Ўзим ҳам ўзимдан бораман ўсиб...
Жайҳун шамолларин эгнига илиб
Ёнимда туради Ибройим Юсуп.

Гоҳида куйгансан заҳар-заққуда,
гоҳида кўксингга тўлиб ургансан...
Чақмоқ талаш этган мангу чўққида
Қалпоғин кийгизган Тулепбергансан...

Лочинсан, шунқорсан, улли мергансан,
Қадимдан дўстга жуфт, душманга тоқсан!
Сенга бир жон тутсам, ўн жон берган
сан,
Ўзбекнинг юраги Қорақалпоқсан!..










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот