Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
Ассалому алайкум. Синглим деб ардоқлаган ОҒАЛАРИМ! Опам деб иззатлаган ИНИЛАРИМ! Ғурури осмондан баланд МАРДЛАРИМ! Сарвар ЙИГИТЛАРу, ўктам ЎҒЛОНлар! Танингиз соғ, умрингиз узоқ бўлсин!!! Ҳаммангизни ВАТАН ҲИМОЯЧИАРИ КУНИ БАЙРАМИ БИЛАН ЧИН ЮРАКДАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!
Ватан деб жонидан кечмоққа тайёр,
Ўзбекка ҳос бўлган номус, ори бор,
Мустаҳкам девордек саф тортган қатор,
Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
Бобоси Темурдек зукко, жахонгир,
Йўлбарс юрагига юраги тенгдир,
Дўстга дўст, ёмонга мудом ёмондир,
Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
Оталар бошини этмайдилар ҳам,
Оналар меҳридан олурлар малҳам,
Ёруғ кунлар сари ташларлар қадам,
Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
Юртини асрашга этган қасамёд,
Халқига суянчиқ, элига қанот,
Ватан хизматига шайлар умрбод,
Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
Тинчликни асрайди кўз қароғида,
Авлодлари ёди қалб ардоғида,
Бўсасин изи бор юрт байроғида,
Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
Изидан ўт чақнар, кўзларидан нур,
Шиори матонат, зийнати ғурур,
Ўзбекнинг чинакам ифтихоридир,
Қуролли кучларнинг мард ўғлонлари!
***
Йигитнинг юзини ёруғ эт Оллоҳ,
Ёри ўпич илсин яноқларига.
Қурол тутишидан асрагин, э, воҳ,
Ёр сочи ўралсин бармоқларига.
Йигитнинг қаддини букмагин Оллоҳ.
Ғурури бошидан баландда юрсин.
Эркакнинг юзига тик қараш гуноҳ,
Ҳалоли Ҳаводек таъзимда турсин!
Ерларда қолмасин йигитнинг сўзи,
Сазаси ўлмасин, эгилмасин бош.
Атодан бошланган ҳаётнинг ўзи,
Эркак сиймосида эмасми Қуёш!
Йигитнинг омадин бер, беравергин,
Мардларни мақташдан бенасиб этма.
Дунёда биронта эркак зотини,
Аросат йўлида қолдириб кетма.
Биз она бўлайлик, опа, сингил, ёр.
Асло тўкилмасин тиргакларимиз.
Уларсиз дунёда бизга нима бор?
Омон бўлсалар бас эркакларимиз!
Малика Тавфиқ (Салимова)