АЁЛГА ГУЛ БЕРИНГ


Зулфия МЎМИНОВА

АЁЛГА ГУЛ БЕРИНГ  
(баҳор табриги)
 

Аёлга гул беринг, шундай гулларки,
Эркак юрагидан унган гулларни.
Аёлга гул беринг, шундай гулларки,
Эркакнинг меҳридан унган гулларни.

Азизам онам денг, эъзозга ӯранг, 
Кӯзингизга суртиб этакларини.

Мана шу ҳазрати аёл улғайтган.
Дунёнинг ҳазрати эркакларини,

Балои ишқ дашти биёбонида.
Бағри тилинмаган аёл бормикин?
Тақдирнинг бешафқат тошбӯронида,
Юраги синмаган аёл бормикин?

Аёлга гул беринг шундай гулларки,
Эркак бардошидан унган гулларни,
Аёлга гул беринг шундай гулларки,
Эркак кӯз ёшидан унган гулларни.

Ҳар битта эркакнинг умр йӯлида
Балодан қутқариб қолган аёл бор.
Аждарнинг оғзидан, жар ёқасидан,
Сочи-ла, суғириб олган аёл бор.

Аёлга гул беринг, шундай гулларки,
Эркак қувончидан унган гулларни.
Аёлга гул беринг, мард эркакларнинг,
Рашкидан, қизғончидан унган гулларни.

Аёлни, ватанни севган насллар, 
Асрлар қаъридан этади огоҳ,
Аёлни алдамоқ, онани сотмоқ,
Ватани сотмоқдек энг оғир гуноҳ.

Аёлга гул беринг шундай гулларки, 
Эркак нафасидан унган гулларки,
Ҳайқириқ, бақириқ, чақриғимас,
Шивиридан, сасидан унган гулларни.

У сизни кечирар мунису, мушток,
У сизни оқлайди, сиз оппоқ, оппоқ.
Эвазига эса, сиздан кутгани,
Тушинмоқ, тушинмоқ, тушинмоқ.
Аёлга гул беринг, шундай гулларки,
Эркак юрагидан унган гулларни.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот