Зулфия МЎМИНОВА
Кӯкка учиб кетди ӯн етти оқ қуш...
"Самога сочилган юлдузлар" эсселар тӯпламимда "Пахтакор-79" жамоасининг ҳар бири ҳақида хотираларни жамлаган.
Қайта нашр қилишга ҳомий топилмай турибди. Аллоҳ ӯзи меҳрибон. Ӯзимга имкон берсин.
"Аждар мучалли йигит" терма жамоа сардори Михаил Аннинг онаси Мария Ан билан, Олим Ашировнинг синглиси Машҳура Ашурова билан, Шуҳрат Эшбӯтаевнинг акаси Ихтиёр Эшбӯтаев билан, Владимир Собировнинг ота-онаси билан, Сирожиддин Бозоровнинг отаси Аҳмат ака, онаси Ҳалима опалар, Юрий Загуменних рафиқаси Людмила Николаевна билан ва ҳоказо. Яна қанча азиз хотира эгалари билин суҳбатлар, албатта ӯзбек футболининг замонавий ихлосмандларини ҳам қизиқтирса керак. Шунинг учун ҳам қайта нашр зарур.
Мен суҳбатлашган азизларнинг айримлари ҳозир орамизда йӯқ.
1993 йилдан 2000 йилгача ёзилган ушбу тӯпламни ёзилиш жараёнини эсласам муқаддас хотиралар уйғонади.
Эсселарни ҳар йил 11 августда қайта ӯқийман: ғурурланаман, фотиҳа ӯқийман, йиғлайман, ёд этаман.
Ӯзбекистоним олдида ёзишим керак бӯлган гӯзал тарихий хотиралар жуда кӯп. Ёруғ олам шоирга яхшиларни унуттирмаслик саодатини берган.
Ӯн етти оқ қушингни унутма халқим!
***
Кӯкка учиб кетди
Ӯн етти оққуш,
Шеър ёздим,қаламим кӯз ёшда оқди.
Эсласам йиғладим шодон кунда ҳам,
Атрофда одамлар ҳайрона боқди.
Мен энди ӯйлайман
Узун кечалар,
Қорларни ёндирган қаловлар ҳақда.
Мен энди сӯйлайман,
Айни чиллада-
Қиш чоғи туғилган оловлар ҳақда.
Мен энди тӯқийман
Ӯн етти эртак,
Унда баҳодирлар
Қазо билмасдир.
Дунёда эртаклар тугайди, аммо,
Менинг эртакларим адо бӯлмасдир.