Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун


   Ўзбекистон халқ шоири - Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1972). «Илк муҳаббат» (1968), «Оқ олмалар» (1973), «Чаман» (1974), «Суянч тоғларим» (1976), «Бобо қуёш» (1977), «Иссиқ қор» (1979), «Садоқат» (1983), «Муқаддас аёл» (1987), «Юрагимнинг оғриқ нуқталари» (1991), «Хўрлик ўти» (1993), «Бу кунларга етганлар бор» (Сайланма, 1994), «Тўмариснинг айтгани» (1996), «Сайланма» (2000), «Йўлдадирман» (2005) ва бошқа шеърий китоблари нашр этилган. Т. Миннуллиннинг «Алла» пьесаси шоиранинг муаллифлаштирилган таржимасида Ўзбек миллий драма театри саҳнасида кўйилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990). Ўзбекистон халқ шоири (1992).