АССАЛОМ, ЯНГИ ЙИЛ!
Ҳар куни бир ширин ниятлар ижобати сари илгарилаяпмиз.
Орзуманд дилларни завқларга қораяпмиз.
Янги йил янги асарлар, янги қаҳрамонлар, янги зафарлар йили бўлади, Худо хоҳласа.
Ассалом янги йил, янги режалар,
Янги ўй - орзули кундуз, кечалар!
Янгилик яратган қўллар, бор бўлинг,
Яхшилик чорлаган йўллар, бор бўлинг!
Бор бўлинг дўстларим, қаро кўзларим,
Сиз билан дил обод, ёруғ юзларим.
Қалбларни қамраган сеҳрлар ошсин,
Қайғуни ҳайдаган меҳрлар ошсин.
Ассалом янги йил, янги кашфиёт,
Мўл бўлсин сенда ризқ, рўзимиз зиёд.
Ошиқлар орзуси ушалсин, дўстлар,
Вафодан поёндоз тўшалсин, дўстлар.
Умида умидин ёққан чироқ бўл,
Шодликка йўлдош бўл, ғамдан йироқ бўл.
Ассалом Янги йил, янги режалар,.
Янги ўй-орзули кундуз, кечалар!..
Умида Абдуазимова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.