КЕСМА!!!


Қўчқор НОРҚОБИЛ

КЕСМА!!!

     БЕЛАРУСДА,  ЎРМОННИ ҚОҚ ЁРИБ ЎТГАН ЙЎЛДА МАШИНАМИЗ БРЕСТЬ ҚАЛЪАСИ ТОМОН ЕЛМОҚЛА. ЁМҒИР ЗАБТИГА ОЛГАН. ЭГНИГА ЕЛИМ ЁПИНЧИҚ ИЛГАН ОДАМЛАР ЎРМОН ЎРТАСИДАГИ ЙЎЛ ЧЕТИДА ҚАРАҒАЙ КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШМОҚДА. ҲА,  ЁМҒИР ОСТИДА,  ЎРМОННИНГ ҚОҚ ЎРТАСИДА...

Осмондаги юлдуздан ҳатто
Беларуснинг дарахтлари кўп.
Ҳеч зот қўлга олмайди болта
Кесилмайди бунда битта чўп.

Синчиклаб боқ, харитасида
Яшил дунё солланар бедор.
Шаҳарларнинг қоқ ўртасида
Тиғ тегмаган ўрмонбоғлар бор...

Брест йўли... Тош қотдим бир дам
Иложим йўқ... Қандай қарамай?
Наҳот унга шунча ўрмон кам —
Экаяпти кимдир қарағай...

Йўл четида турардим карахт
Қучгим келди азиз Инсонни!
У биларди ҳар битта дарахт
Суяб турар бугун осмонни...

Ўйга ботдим... Қалб оғриқ олди —
Наҳот ердан оёқни уздик.
Кесма! Тўрт-беш дарахтинг қолди
Осмон яқин келмоқда, ўзбек...
МИНСК - БРЕСТ.
2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот